19:45 / 13.01.2019
4175

Мисрда фавқулодда вазият тартиби яна узайтирилди 

Фото: РИА Новости / Файед Эль-Гезири

Миср парламенти кўпчилик овоз билан мамлакатда 21 ойдан бери амал қилаётган фавқулодда вазият тартибини яна 3 ойга узайтиришга овоз берди. Бу ҳақда “Ал-Аҳром” портали маълум қилди. Фавқулодда вазият тартиби 15 январдан бошлаб узайтирилади. 

Мисрда фавқулодда вазият тартиби 2017 йил апрелда Танта ва Искандариядаги иккита терактдан кейин президент томонидан киритилганди. Ўшандаги терактлар оқибатида 50 дан кўпроқ одам ҳалок бўлган, 100 дан кўпроқ одам жабрланган.

Top