Буюк Британия МДҲ давлатларидан шубҳали пулларга ов эълон қилди
Буюк Британияда фирибгарлик, коррупция ва пул ювиш билан курашиш учун махсус гуруҳ шакллантирилади, дея хабар бермоқда Deutsche Welle Британия Молия вазирлиги хабарига таянган ҳолда.
Гуруҳга молия вазири Филип Хаммонд ва ички ишлар вазири Сажид Жавид раҳбарлик қилади. Шунингдек, Santander, Lloyds ва Barclays банклари вакиллари пул ювиш билан курашишади.
Махсус гуруҳ асосан Россия ва собиқ СССР республикалари, Осиё мамлакатлари ҳамда Нигериядан молиявий оқимларни кузатиб боради. Британия Молия вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатда ҳар йили молиявий жиноятлар умумий миқдори 14,4 миллиард фунт стерлинг (16,4 миллиард евро)ни ташкил қилади.
Жавиднинг маълум қилишича, «ўз чўнтагини «кир» пуллар билан тўлдираётган ва қонун бўйсунадиган фуқаролар ҳисобидан дабдабали ҳаёт кечирадиган коррупциялашган фирибгарларга» барча жабҳаларда кураш олиб борилади.
Британия Ички ишлар вазирлиги яқин икки йил ичида шубҳали транзакцияларни аниқлаш тизимини такомиллаштириш учун махсус гуруҳга 3,5 миллион фунт стерлинг (3,9 миллион евро) ажратишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
01:19 / 05.10.2024
Буюк Британия карбонат ангидридни сақлайдиган майдончаларни яратишга салкам 30 млрд доллар ажратади
20:36 / 03.10.2024
Буюк Британия узоқ йиллик баҳслардан кейин Чагос оролини Маврикийга қайтариб беради
20:47 / 30.09.2024
Британиядаги энг йирик пўлат ишлаб чиқарувчи Tata Steel ўз фаолиятини тўхтатади
21:52 / 17.09.2024