Жаҳон | 16:46 / 14.01.2019
18939
1 дақиқада ўқилади

Дубайдаги ресторан овқатни охиригача емайдиган мижозларни жаримага тортади

Фото: Pinterest

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)да янги ресторан очилди, унда ташриф буюрувчилар овқатни охиригача истеъмол қилмагани учун жаримага тортилмоқда. Бу ҳақда Time Out Dubai ахборот портали хабар берди.

Gulou Hotpot номли емакхона Дубайда жойлашган. Агар мижозлар 49 дирҳамлик хогога буюртма беришса, улар ҳамма нарсани охиригача истеъмол қилишлари керак бўлади.

Стол устида қайнайдиган қозондаги шўрвага лағмон, гўшт, тофу ва сабзавотларни ўз ичига олган чексиз миқдорда маҳсулотлар қўшиш мумкин. Буюртма берилганидан сўнг, икки соат ичида мижозлар хоҳлаганча бепул ичимликлар олиш имконига эга.

Бироқ, агар таом охирига истеъмол қилинмаса, унда ташриф буюрувчи яна 50 дирҳам тўлаши керак бўлади.

Ресторан раҳбариятининг тушунтиришича, шу тариқа мижозларни таом танлашга масъулият билан ёндашишга ундашмоқчи, шунингдек, чиқиндилар миқдорини камайтиришмоқчи.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид