Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ҳукуматни вақтинча молиялаштириш таклифини рад этганини маълум қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп республикачи сенатор Линдси Грэмнинг ҳукуматни вақтинча молиялаштириш тўғрисидаги таклифини рад этганини билдирди. Молиялаштириш Оқ уй ва конгресс ўртасида Мексика билан чегарада девор қуриш масаласида пайдо бўлган келишмовчилик туфайли вақтинча тўхтатиб қўйилганди.
"Бу Линдсининг таклифи эди, аммо буни рад этдим. Бунинг менга қизиғи йўқ – мен муаммони ортга суришни эмас, ҳал қилишни истайман", деди Трамп сенаторнинг бюджет инқирозини вақтинча бартараф этиш таклифи ҳақида.
Ўтган йилнинг 22 декабридан буён АҚШда бюджет маблағлари йўқлиги сабабли федерал ҳукумат фаолияти вақтинча тўхтатилган Бунга демократлар ва республикачиларнинг Мексика билан чегарада девор қурилиши сабабли бюджет борасида келиша олмаганликлари сабаб бўлди. Республикачилар бу мақсад учун 5 млрд доллардан ортиқ маблағ ажратилишини қўллаб-қувватлаётган бўлса, демократлар 1,3 млрд долларга рози бўлишмоқда.
Айни вақтда ички ишлар, қишлоқ хўжалиги, уй қурилиши ва шаҳарни ривожлантириш, савдо, миллий хавфсизлик ва молия вазирликлари, давлат департаменти молиялаштиришсиз қолди.
Мавзуга оид
12:22 / 25.03.2026
Давлат бюджетининг 2025 йилдаги ижроси. Дефицит – 39 трлн сўмгача қисқарди
15:58 / 06.03.2026
Трамп Эрон раҳбарлиги учун «уч яхши номзод» борлигини айтди
14:12 / 18.01.2026
Трамп эълон қилган илк линкор $22 млрд туриши мумкин
21:00 / 11.01.2026