Жаҳон | 19:44 / 15.01.2019
4445
1 дақиқада ўқилади

Huawei асосчиси Хитой фойдасига жосуслик қилишдаги айбловни рад этди

Фото: РИА Новости

Huawei асосчиси Жэнь Чжэнфэй компанияси ҳеч қачон Хитой фойдасига жосуслик қилмаганини айтди. Бу ҳақда Financial Times нашри маълум қилди. 

“Мен давлатимни яхши кўраман, компартияни қўллаб-қувватлайман, бироқ ҳеч қачон бирор давлатга зиён етказадиган иш қилмайман”, деб айтган Жэнь Чжэнфэй матбуотда. 

Унинг таъкидлашича, компания “ҳукуматдан лозим бўлмаган маълумот тақдим қилиниши ҳақида ҳеч қандай сўров олмаган”.

Жэнь Чжэнфэйнинг айтишича, Huawei’нинг молиявий директори ва Ванкуверда АҚШ сўрови билан ҳибсга олинган қизи Мэн Ваньчжоуни жуда соғинганини айтган. 

Аввалроқ АҚШ маъмурияти бир қатор иттифоқдош давлатлардаги симсиз алоқа ва интернет провайдерларни Вашингтон яширинча жосусликда айблаётган Huawei компанияси қурилмаларидан воз кечишга чақирган. 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид