Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхоначилар Toyota Land Cruiser’га яширилган патронларни фош этишди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан мамлакатга ов қуроли патронларини яширинча олиб киришга бўлган уринишга чек қўйилди.
Toyota Land Cruiser автомашинасида қўшни давлатдан юртимизга кириб келган фуқаро Ш.Б. тегишли тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахс ўз автомашинасида божхона назоратидан яширинча 9 дона ов-қурол патронларини Ўзбекистонга ноқонуний олиб киришга уринганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:01 / 01.05.2026
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган компаниялар маълум қилинди
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
21:22 / 18.04.2026
Транспорт вазирлиги халқаро юк ташувчиларнинг рухсатномалари билан боғлиқ муаммо бўйича изоҳ берди
17:00 / 26.03.2026