Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жисмоний тарбия ва спорт университети фаолияти такомиллаштирилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида:
хорижий олий таълим муассасаларининг тажрибаларини ўрганиш асосида иш берувчиларнинг талабларидан келиб чиқиб, малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурларини қайта кўриб чиқишни;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўқув адабиётларини хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасаларида фойдаланилаётган тегишли адабиётларнинг танқидий таҳлилини олиб бориш асосида уларнинг янги авлодини яратишни;
ўқув жараёнида халқаро тажриба асосида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш воситасида талабаларнинг билим даражаси ва уларни ўқитиш сифатини оширишни;
хорижий мамлакатларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги профессор-ўқитувчилари, тажрибали амалиётчилари, тренерларини жалб қилган ҳолда университетнинг талабалари, профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш мақсадида ўқув курсларини ташкил этишни;
халқаро ҳамкорлик таълим дастурлари асосида қишки спорт турларини ривожлантириш бўйича мутахассисларни жалб этишни;
меҳнат бозорининг эҳтиёжига мувофиқ халқаро қўшма таълим дастурлари асосида олий маълумотли мутахассис кадрларни тайёрлашни;
илмий салоҳиятни ҳар томонлама ошириш мақсадида магистрантлар ва докторантларни мақсадли тайёрлашни амалга оширишни таъминлайдилар.
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланиши мумкин.
“Йўл харитаси”га кўра ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси ва маҳаллий кадрлар истеъмолчиларининг талабларидан келиб чиқиб, соҳа бўйича замонавий таълим хизматини кўрсатиш жараёнлари, инновацион педагогик технологияларда ўз аксини топган давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари қайта ишлаб чиқилади.
Хусусан, университетда мавжуд 4 та бакалавриат таълим йўналиши ва 2 та магистратура мутахассислигининг малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари қайта таҳлилдан ўтказилади.
Муддат - 2019 йил март, натижаси - истеъмолчиларининг талабларидан келиб чиқиб, соҳа бўйича замонавий таълим хизматини кўрсатиш талаблари асосида таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари такомиллаштирилади. Маблағ - университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан.
Масъуллар - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Мавзуга оид
08:44 / 02.06.2026
Сассекс университети Ўзбекистонда кампус очиш имкониятини кўриб чиқмоқда
19:13 / 07.04.2026
Футбол бўйича Суперлига ўйинлари соат 19:00 дан кейин белгиланиши мумкин
19:12 / 07.04.2026
Олий спорт маҳорати мактаблари ўрнига «Олимпия терма жамоалари маркази» ташкил қилинади
18:34 / 07.04.2026