08:29 / 17.01.2019
14083

ОАВ: Ким Чен Ин Трампга мактуб юборди

Фото: REUTERS

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Америка президенти Дональд Трампга мактуб йўллади. Бу ҳақда CNN мухбири Уилл Рипли манбага таянган ҳолда хабар бермоқда.

CNN журналистининг манбаси маълумотларига кўра, Трампга мактубни Вашингтонга йўл олаётган Шимолий Корея разведкаси собиқ раҳбари Ким Ён Чхоль топширади. Кутилишича, у 17 январь, пайшанба куни мамлакатга етиб келади.

Аввалроқ, оммавий ахборот воситалари КХДР вакили Вашингтонга яқин орада сафар қилиши ҳақида билиб қолишганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ким Чен Ин Си Цзиньпинни меҳмонга чақирганди.

Си Цзиньпин ташрифи амалга ошадиган бўлса, бу ХХР раисининг 2011 йилдан бери Шимолий Кореяга илк сафарига айланади.

Top