Жаҳон | 21:03 / 18.01.2019
9266
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ва Шимолий Корея Швецияда махфий учрашув ўтказмоқда – ОАВ

Фото: regnum.ru

Швециянинг Dagens nyheter газетаси АҚШ ва Шимолий Корея ўртасида юқори лавозимли вакиллар даражасида эълон қилинмаган учрашув ўтаётганидан хабар топди. 

Таъкидланишича, музокаралар 18 январда Стокҳолм яқинида, ОАВ вакиллари учун ёпиқ ҳолда бўлиб ўтмоқда.

АҚШ томонидан учрашувда Шимолий Корея бўйича элчи Стивен Босворт, Шимолий Кореядан эса дипломат Цой Сон Хи иштирок этмоқда.    

Учрашувнинг муҳимлигидан унда Швеция ташқи ишлар вазири Маргот Валльстрем иштирок этаётгани далолат беради.

Аввалроқ Шимолий Корея Меҳнат партияси марказий қўмитаси раиси ўринбосари Ким Ен Чхоль Вашингтонга сафари вақтида АҚШдан ядровийсизланиш эвазига хавфсизлик кафолатини талаб қилиши маълум қилинган. АҚШ давлат департаменти раҳбари Майк Помпео билан музокараларда гап тинчлик сулҳини имзолаш ҳақида бориши мумкин.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид