Афғонистон собиқ бош вазири Ҳикматёр президентликка номзодини қўйди
Афғонистон собиқ бош вазири, Ислом партияси етакчиси Гулбиддин Ҳикматёр 2019 йилдаги президент сайловида иштирок этиш учун ўз номзодини қўйди.
Афғонистонда президент сайлови 20 июлда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Номзодларни рўйхатга олиш 20 январь куни ниҳоясига етади.
Афғонистон Ислом партияси 1976 йилда Ҳикматёр томонидан ташкил этилган ва пуштунлар манфаатларини ҳимоя қилади. Ҳикматёр президентликка мустақил номзод сифатида даъвогарлик қилишини билдирган.
Маълум қилинишича, Ҳикматёр рўйхатга олинган ўнинчи номзод бўлган. Президентлик учун курашга "Афғонистон миллий конгресси" партияси раҳбари Латиф Педрам, Афғонистон Халқ-демократик партиясининг собиқ фаоли Муҳаммад Ҳаким Торсун, собиқ ташқи ишлар вазири Залмай Расул, собиқ ички ишлар вазири Нур Ул Ҳақ Улюми, Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмар ва Масуд фонди раҳбари Аҳмад Вали Масуд киришишган.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024