00:56 / 20.01.2019
12897

«Арсенал» Лондон дербисида «Челси»ни мағлуб этди

Фото: Getty Images

Англия чемпионати 23-тур марказий ўйини ниҳоясига етди. 

Унда «Арсенал» ўз майдонида «Челси»ни қабул қилиб, ишончли ғалаба қозонди – 2:0.

14-дақиқада Ляказетт ҳисобни очган бўлса, иккинчи гол 39-дақиқада Косьельни томонидан киритилди. 

Маурицио Сарри жамоаси рақиб дарвозаси томон 13 зарба йўллаган, шундан фақат биттаси дарвоза соҳасига тўғри борган.  Биринчи бўлимда «кўклар» дарвоза томон битта ҳам аниқ зарба йўллай олишмади. Фақат 82-дақиқада Маркос Алонсо дарвоза томон зарба берди, аммо Лено ўзини кўрсатди. Бу «Челси»нинг Сарри бошқарувидаги энг ёмон кўрсаткичдир.

«Арсенал»да эса зарбалар сони жами 13тани ташкил этди, шундан 5таси Кэпа Аррисабалага қўриқлаётган дарвоза томон тўғри борди.

Қайд этиш керакки, ўйиннинг илк 14 дақиқасидаёқ Унаи Эмери шогирдлари испаниялик дарвозабонни 5 марта безовта қилишган. Таққослаш учун, жамоа бир ой олдин «Брайтон»га қарши кечган ўйин давомида атиги 7 зарба беришганди.

Эндиликда, бешинчи ўриндаги «Арсенал» турнир жадвалида тўртинчи ўриндаги «Челси»ни 3 очколик фарқ билан таъқиб қилмоқда.

Англия чемпионати
23-тур

Арсенал – Челси 2:0
Голлар: 1:0 – 14 Ляказетт, 2:0 – 39 Косьельни.
Арсенал – Лено, Папастатопулос, Колашинац, Бельерин (Эль-Ненни, 72), Косьельни, Торрейра, Джака, Гендузи, Рэмзи (Мэйтленд-Найлз, 67), Обамеянг, Ляказетт (Ивоби, 68).
Челси – Аррисабалага, Рюдигер, Алонсо, Аспиликуэта, Давид Луиз, Азар, Канте, Педро (Хадсон-Одои, 80), Ковачич (Баркли, 63), Виллиан (Жиру, 68), Жоржиньо.
Огоҳлантиришлар: Давид Луиз (37), Баркли (90).

Top