21:21 / 20.01.2019
23980

Осиё Кубоги. Чорак финалнинг яна бир иштирокчиси аниқланди

Осиё Кубогининг нимчорак финали доирасидаги иккинчи ўйин C гуруҳининг иккинчи ўрини вакили Хитой ҳамда A гуруҳида иккинчи ўринни олган Таиланд ўртасида кечди.

Учрашувда хитойликлар 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришишди. Ўйинда дастлаб Жайдед ҳисобни очди, иккинчи бўлимда хитойликлар 4 дақиқа ичида 2та гол уришди ва ғалабани илиб кетишди. 67-дақиқада Сяо Чжи ҳисобни тенглаштирди, унинг голи 2019 йилги Осиё Кубогидаги юбилей - 100-гол бўлди. 71-дақиқада эса Гао Линь пенальтини аниқ ижро этиб, жамоасига ғалаба келтирди ва хитойликлар чорак финалга чиқди.

Марчелло Липпи шогирдлари энди чорак финалда Эрон ва Уммон жуфтлигига қарши майдонга чиқади. Чорак финал баҳслари 24-25 январь кунларига белгиланган.

Осиё Кубоги
1/8 финал
Таиланд – Хитой 1:2

Голлар: 1:0 – 31 Жайдед, 1:1 – 67 Сяо Чжи, 1:2 – 71, пенальти Гао Линь.
Таиланд – Тедсунгнен, Кердкээв, Чунуонси, Бунматхан, Хемвибун, Сонгкрасин, Пуангчан, Кесарат, Жайдед (Пхомбуппха, 63), Дангда, До.
Хитой – Янь Цзюньлин, У Си, Чжан Линьпэн, Ши Кэ, Чжэн Чжи, У Лэй, Хао Цзюньминь, Лю Ян (Цзинь Цзиндао, 64), Фэн Сяотин, Юй Дабао (Сяо Чжи, 64), Гао Линь.
Огоҳлантиришлар: Пуангчан (8), Чжан Линьпэн (34), У Си (35), Кесарат (43), Жайдед (45), Ши Кэ (61).

 

Top