Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрининг 11 та чиқиш постларида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда
18-20 январь кунлари Тошкент шаҳрининг 11 та чиқиш постларида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда, деб хабар қилди Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими.
Хабарда айтилишича, ушбу тадбирларни ўтказишдан мақсад инсофли солиқ тўловчилар учун тенг рақобат шароитини яратиш ва яширин фаолият юритаётган субъектларни аниқлашдир.
“Ушбу тадбирларда давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг навбатчилиги ташкил этилиб, уларга 43 нафар малакали ходимлар жалб қилинган. Профилактик тадбирларнинг асосий мақсади эса юк ташиб ўтаётган автотранспорт воситалари ҳайдовчилари учун қонуний ишлашнинг устунликларини тушунтириш, товарларнинг ҳаракатини мониторинг қилишдан иборат”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, тадбир давомида навбатчиликка жалб этилган ходимлар томонидан ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси инспекторлари ёрдамида давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда, транспорт воситалари ҳаракатига халақит бермасдан, олиб ўтилаётган юкларнинг йўл ҳужжатлари текширилиб, улардан нусха (электрон суратга) олинмоқда.
Юкларни саноқдан ўтказиш ёки юк хатига тўғри келишини текшириш, маҳсулотларни олиб қўйиш қатъиян маън этилган.
Давлат солиқ қўмитаси белгиланган тартибда қонуний фаолият юритаётган тадбиркорлар фаолияти учун ҳеч қандай тўсқинликка йўл қўйилмаслигини эслатиб ўтмоқда.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026