Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боливияда аргентиналик футболчилар бўлган автобус ҳалокатга учради
Боливия жанубида Аргентинанинг ҳаваскор футбол жамоаси “Сиклес Клуб Лавалье” (Мендоса) футболчилари билан йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Тариха – Потоси йўналиши бўйича қатновчи автобус 130 метрлик баландликдан жарликка қулаган.
Фожиа оқибатида 13 киши ҳалок бўлган, яна 20 киши жиддий жароҳатлар олган.
Бу йўналиш бўйича Сукра шаҳридаги мусобақага йўл олаётган 10 футболчидан 4 нафари ҳалок бўлган, 6 нафари жароҳат олган. Бу ҳақда Clarin нашри хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси автобус тормоз тизими ишламай қолгани сабаб юз берган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
10:30 / 17.06.2026
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026