Жаҳон | 08:21 / 21.01.2019
3695
1 дақиқада ўқилади

Мексикада қувурдаги портлашда ҳалок бўлганлар сони 85 нафарга етди

Фото: REUTERS

Мексикада қувурдаги портлашда ҳалок бўлганлар сони 85 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Хорхе Алькосер маълум қилди.

“Аввалроқ 79 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди, уларга яна 6 киши қўшилди”, деб айтган Алькосер матбуот анжуманда. 

Унинг айтишича, 58 киши шифохонада қолмоқда.

18 январда Мексиканинг Идальго штатидаги Туспан-Тулада ёнилғи қувуридаги ёриқдан юзлаб одамлар ёнилғи ўғирлаётганда кучли портлаш ва унинг кетидан ёнғин юз берган. 

Мексиканинг Pemex давлат нефть компанияси қувурдаги портлаш унинг ноқонуний кесилиши оқибатида содир бўлганини тасдиқлаган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид