Одил Аҳмедов: “Ниятимиз мусобақанинг финалигача бориш эди”
БААда ўтаётган футбол бўйича Осиё кубогининг нимчорак финалидан ўрин олган Австралия – Ўзбекистон ўйини (0:0, пенальтилар серияси бўйича 4:2) якунлангач, микст зонада Ўзбекистон миллий жамоаси сардори, Одил Аҳмедов Kun.uz мухбирининг саволларига жавоб қайтарди.
— Ниятимиз мусобақанинг финалигача бориш эди. Лекин плей-оффнинг дастлабки ўйиниданоқ лотерея дейиладиган пенальтилар сериясидан муваффақиятли ўта олмадик. Албатта, натижага эриша олмаганимиздан жуда хафамиз, лекин бу — футбол.
— Австралиялик футболчи биринчи бор зарбада адашганида сиз нега сардор сифатида ўзингиз чиқиб, гол уриб жамоани руҳлантирмадингиз?
— Энди-и… Исломнинг адашишини ким ҳам билибди дейсиз. 100 та шундай зарба берса, 99 тасида гол урар эди. Битта Ислом ёки Маратнинг айби эмас-ку? Ҳар қандай футболчи билан шунақа бўлиши мумкин.
— Мураббий мусобақага олиб келган таркибдан тўлиқ қониқдингизми?
— Бу таркибни бош мураббий (Эктор Купер) ўз тактикасига тушадиган, ўзи хоҳлаган футболчиларни танлаган. Шунинг учун кимдир қолиб кетди, деган фикрга қўшила олмайман.
— Келгуси режаларингиз?
— Ҳозир аниқ бир нарса айтолмайман. Ҳозир бу мағлубиятни ҳазм қилиб, ўйлаб кўришим керак.
Мавзуга оид
18:51 / 21.11.2024
Таҳлил. Миллий жамоада «3-4-3»ни қандай ишлатяпмиз?
13:11 / 21.11.2024
We Global Football: Ўзбекистон Осиёдан ЖЧ-2026га тўғридан тўғри йўлланмага эга чиқиш учун 4-даъвогар
15:20 / 20.11.2024
«Икки қутбли жамоа». Натижа, ўйин, истеъфо ва имкониятлар ҳақида
01:45 / 20.11.2024