Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Facebook ва Twitter’га қарши иш қўзғатилди
Роскомнадзор ташкилоти Facebook ва Twitter ижтимоий тармоқларини маълумотлар базасини локаллаштириш тўғрисидаги Россия қонунини бузаётганликда айблади. Ташкилот матбуот котиби Вадим Ампелонскийнинг билдиришича, компанияларга нисбатан маъмурий иш қўзғатилган.
Ампелонскийнинг маълум қилишича, Роскомнадзор бу масала бўйича Twitter ва Facebook’дан тегишли жавоблар олмаган.
Ўтган йилнинг декабрида Роскомнадзор раҳбари Александр Жаров Twitter ва Facebook’ка Россия қонунчилигига риоя қилиш талаб қилинган хатлар жўнатилганини маълум қилганди. Хатларга 17 январга қадар жавоб йўллаш сўралган.
Мавзуга оид
09:59
Путин Украина ҳужумларининг муваффақиятини пасайтириб кўрсатдими?
05:49
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
10:35 / 04.07.2026
Россияда сафарбар этилганлар учун тиббий кўрик тартиби ўзгариши мумкин
09:50 / 04.07.2026