Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Германиядаги ватандошлар билан учрашди
Берлинда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Германияда таълим олаётган, илмий изланишлар олиб бораётган бир гуруҳ ўзбекистонлик ёшлар кутиб олди.
Ўзбекистон делегацияси жойлашган қароргоҳ олдида уларнинг самимий суҳбати бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев ватандошларимизнинг ўқиш ва ишлари, орзу-истаклари билан қизиқди.

– Ривожланган давлатлар барча соҳаларга илмий ёндашиб натижага эришган. Биз ҳам жуда катта изланишдамиз. Бутун ҳаракатларимиз дунё билан тенг бўлишга, халқимизга муносиб ҳаёт яратишга қаратилган. Ислоҳотларни сиздек илғор ёшлар билан бирга амалга оширамиз. Ҳамма ўрганган билим, “ноу-хау”ларингни Ўзбекистоннинг ҳар бир соҳаси интиқлик билан кутяпти. Қанча кўп билимли бўлсак, шунча қудратли бўламиз, - деб айтган Шавкат Мирзиёев.
Президент ёшларни ўқиш ва изланишларини муваффақиятли тугатиб, билим ва тажрибаларини мамлакатимиз ривожига йўналтиришга таклиф этди.

Мавзуга оид
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026
Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига жалб этиш кенгайтирилади
08:40 / 06.06.2026