Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
APA Group Ўзбекистондан ишчиларни жалб қилиши мумкин
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев Япониянинг APA Group халқаро комплекслар тармоғи асосчиси ва эгаси Тошио Мотойя билан учрашув ўтказди.
Вазирлик хабарига кўра, учрашувда APA Group тармоғининг меҳмонхона хўжалигига ўзбек ишчиларини жалб қилиш бўйича ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилган.

Хусусан, Тошио Мотойя APA Hotels меҳмонхоналари тармоғида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун меҳмонхона соҳасидаги Ўзбекистон мутахассисларини жалб қилиш масаласини кўриб чиқишга тайёр эканлигини билдирди.
Белгиланган келишувларни амалий жиҳатдан юзага чиқариш мақсадида Мотойя Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда APA Group ўртасида шерикликни назарда тутувчи ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ишлаб чиқишни таклиф қилди.



Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026