Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда иккита атом электр станцияси қурилади
Эрон ядро соҳасида жиддий одимлади ва кун тартибига янги ядро реактори қуриш масаласи қўйилган. Бу ҳақда Эроннинг 4-каналига мамлакатнинг атом энергияси ташкилоти раиси Али Акбар Солиҳий маълум қилган.
Солиҳийнинг айтишича, 2019 йил ёзигача 100 трлн риал (2,38 млрд доллар) сармоя киритиш эвазига “Бушер-2” ва “Бушер-3” атом электр станциялари қурилади.
Солиҳийнинг таъкидлашича, Эроннинг ядро соҳасини тадқиқ қилиш ва ривожлантиришда ҳеч қандай тўсиқ бўлмаган, фақатгина центрифугалар ишлаши бўйича чекловлар бўлган. Унинг қўшимча қилишича, Эрон центрифугаларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши учун 10 йил талаб этилади.
“Центрифуга 24 Су устида 3 йилдан бери иш олиб борилмоқда, муаммолар юзага келганда тегишли синовлар ўтказилмоқда”, деб айтган Солиҳий.
Мамлакатда IR4 ва IR5 центрифугалари оммавий ишлаб чиқарилади.
Мавзуга оид
09:40 / 24.06.2026
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
22:25 / 22.06.2026