Жаҳон | 23:51 / 23.01.2019
23168
1 дақиқада ўқилади

Жек Ма саратондан ҳам хавфлироқ “касаллик” ҳақида сўзлади

Фото: Владимир Астапкович / РИА Новости

Хитойнинг Alibaba Group интернет-холдинги асосчиси ва раҳбари Жек Ма бизнесни юритиш ва ходимларни ишга олишдаги ўз қарашлари ҳақида сўзлаб берди. У бу ҳақда Давосда ўтаётган Жаҳон иқтисодий форумида айтиб ўтган.

Ма унинг жамоасидаги ўринга даъвогарлик қиладиган одам қандай жиҳатларга эга бўлиши кераклиги ҳақидаги саволга асосийси ақл эканинини таъкидлаб ўтган. “Агар сиз аҳмоқ бўлсангиз, бу саратондан ҳам ёмонроқдир. Саратонни даволаш мумкин. Бироқ аҳмоқ бўлсангиз, сизни даволаб бўлмайди”, деб айтган тадбиркор.

Унинг айтишича, дунёдаги етакчи тадбиркорларнинг аксарияти ҳаётга оптимистик қарашлари билан ажралиб турадилар. “Мен турли соҳаларда кўплаб буюк етакчиларни кўрганман. Улар ҳеч қачон шикоят қилмайдилар”, деб айтган Ма.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид