Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Помпео: Трампнинг босими НАТОга 100 млрд доллар топишга ёрдам берди
АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилишича, Америка президенти Дональд Трампнинг НАТОга босими альянсни қўшимча молиявий ресурслар излашга мажбур қилди.
Унинг қайд этишича, бу йил НАТО бош котиби Йенс Столтенберг тахминан 100 млрд долларга ўсган бюджетни назорат қилмоқда.
«Бу агар президент Трамп ҳамкорларга босим ўтказмаганда, жуда кам бўларди. Ҳозир эса рақамлар анча ўсди», - деди Помпео.
Шунингдек, унинг фикрича, Трамп маъмурияти ҳаракатлари НАТОга Қўшма Штатлардаги барча собиқ маъмуриятларга қараганда кўпроқ фойда келтирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трампнинг НАТОдан чиқиш режаси ошкор бўлганди.
Мавзуга оид
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
09:37 / 25.05.2026
НАТО саммити олдидан Украина бўйича баҳслар кучайди
08:46 / 22.05.2026