09:39 / 24.01.2019
16546

Тошкентда талончилар қўлга олинди

Иллюстратив фото

Шу йил 19 январь куни номаълум шахс Тошкент шаҳар Чилонзор туманида шу туманда яшовчи Р.Ҳ.нинг бошига уриб, қўлидаги ичида пуллари, “iPаd” мобиль телефони, пластик карточкалари ва фуқаролик паспорти бўлган сумкасини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чилонзор туманида яшовчи Р.Д., Сергели тумани Спутник 9-даҳада яшовчи Ж.Г. ва Спутник 4-даҳада яшовчи Е.Т.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда талончилик қилган ҳайдовчи ва унинг ҳамтовоғи қўлга олинганди.

Top