Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиё Кубоги. Қатар Жанубий Кореяни мусобақадан чиқариб юборди
Осиё Кубогида чоракфинал ўйинлари давом этмоқда.
Қатар терма жамоаси Жанубий Корея билан беллашди ва кутилмаганда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона гол 79-дақиқада Абдулазиз Ҳатим томонидан урилди. Футболчи узоқ масофадан кучли зарба йўллаб, дарвозабонни доғда қолдирди. Бу гол Феликс Санчес шогирдларини ярим финалга олиб чиқди.
Бунгача Япония ва Эрон ярим финал йўлланмасини ҳал қилганди. Бу икки терма жамоа яримфиналда ўзаро ўйнайди.
Қатар терма жамоасининг яримфиналдаги рақиби эса БАА – Австралия ўйинида аниқланади.
Қатар гуруҳ босқичида 100 фоизлик натижа қайд этган ва 10та гол уриб, битта ҳам гол ўтказмаганди. Биринчи турда Ливан (2:0), иккинчи турда Шимолий Корея (6:0), учинчи турда Саудия Арабистони (2:0) ҳисобида мағлуб этилганди. Нимчорак финалда қатарликлар Ироқ тўсиғидан ўтишганди (1:0).
Қайд этиш керакки, Қатар ва бошқа араб давлатлари ўртасидаги сиёсий низо туфайли қатарлик мухлислар БААга ўз терма жамоаларини қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюра олишмаган.
Осиё Кубоги, 1/4 финал
25 январь
Қатар – Жанубий Корея 1:0
Гол: Абдулазиз Ҳатим (79)
Жанубий Корея – Ким Син Гю, Ким Мин Жэ, Ким Жин Су, Ли Ен, Ким Ен Гвон, Жу Се Жон (Жи Дон Вон, 82), Жон У Ен, Хван Ин Бом (Ку Ча Чхоль, 74), Ли Чхон Ен (Ли Син У, 84), Сон Хин Мин, Хван Ий Жо.
Қатар – Ал-Шиб, Салим, Ал-Ҳажри, Педру Мигел, Ал-Равий, Салмон, Хухи, Ҳатим, Афиф, Али (Ала, 90), Холид (Будиаф, 90).
Огоҳлантиришлар: Ким Мин Жэ (9), Ҳатим (37), Ал-Равий (40), Чжон У Ен (51).
Мавзуга оид
12:18 / 23.05.2026
Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
21:50 / 09.05.2026
Ўзбекистонликлар "Qatar Airways"га ишга олинади
19:26 / 06.05.2026