Жаҳон | 15:02 / 25.01.2019
22221
2 дақиқада ўқилади

Хитой қирғоқларида АҚШ ҳарбий кемалари пайдо бўлди

Фото: Sam Yeh/AFP/Getty Images

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг икки кемаси Пекин томонидан протестларга қарамай, Тайвань бўғози сувларидан ўтди. Бу ҳақда South China Morning Post 25 январь, жума куни хабар берди. Хитой Тайвань жанубий қирғоқларига ўз қирувчиларини юбориш орқали жавоб қайтарди.

McCampbell эскадрилья мина ташувчиси ва ёнилғи билан таъминлаш кемаси халқаро ҳуқуққа мувофиқ, бўғозда «оддий ўтиш»ни амалга оширди, дея маълум қилган АҚШ Тинч океани флоти вакили Тим Горман. Унинг сўзларига кўра, бу АҚШ эркин ва очиқ Ҳинд-Тинч океани минтақаси концепциясига содиқлигини кўрсатади. «Америка ҳарбий-денгиз кучлари халқаро қонунлар билан рухсат берилган барча жойда парвоз қилади, юради ҳамда ҳаракатланади», - деди у.

Бунга жавобан Пекин АҚШни «ягона ва бўлинмас Хитой» тамойилига риоя этишга чақирди, деб хабар бермоқда Reuters.

Газетанинг қайд этишича, бу 2018 йил ёзидан бери Америка ҳарбий кемалари Хитой жанубий қирғоқларида пайдо бўлишига доир тўртинчи ҳолат. Бундай вазият ноябрь ойида содир бўлгач, ХХР ТИВ вакили Гэн Шуан машғулотлар юзасидан ташвиш билдирди. «Биз Қўшма Штатларни Тайвань масаласига эҳтиёткорлик билан ёндашишга чақирамиз, бу Тайвань бўғозида тинчлик ҳамда барқарорликка, шунингдек, Хитой-Америка муносабатларига зарар етказмаслик учун керак», - дея маълум қилди у.

Машқлар, шунингдек, октябрь ва июль ойларида ҳам ўтказилди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ америкалик миллиардер ва молиячи Жорж Сорос Хитой етакчисини «очиқ жамиятлар»нинг асосий душмани деб атаганди.

Мавзуга оид