Жаҳон | 18:23 / 26.01.2019
15278
1 дақиқада ўқилади

Бразилияда тўғон ўпирилиши сабабли уч кунлик мотам эълон қилинди

Фото: REUTERS / Washington Alves

Бразилия жануби-шарқида тўғон ўпирилиши сабабли Минас-Жерайс штатида уч кунлик мотам эълон қилинди. Бу ҳақда Globo газетаси хабар бермоқда.

Газетанинг ёзишича, мазкур ҳалокат оқибатида қурбон бўлганлар сони 9 кишига етган, 300дан 350гача киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Хабарларга кўра, ҳалокат юз берган ҳудудда 427 киши бўлган, 279 киши тирик ҳолда топилган. Маҳаллий ОАВ камида 50 киши ҳалок бўлганини хабар қилган.

Жума куни Брумадинью муниципалитети ҳудудида тўғон ўпирилиши натижасида маъмурий бинолар ва аҳоли уйлари балчиқ остида қолган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид