Жамият | 12:46 / 26.01.2019
75251
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда мудҳиш ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

25 январдан 26 январга ўтар тунда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, тунги соат тахминан 2:00лар атрофида Абдулла Қодирий кўчасидаги (собиқ ҳайвонот боғи ёнида) ЙТҲ ҳақида хабар келиб тушган. 

«Нексия-3» русумидаги автомобиль ҳайдовчиси реклама баннери устунига келиб урилган. ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи, 25 ёшли А.Т. ва унинг икки нафар йўловчиси (аёллар) воқеа жойида ҳалок бўлган. Учинчи йўловчи (аёл киши) шифохонага олиб кетилган, шифокорлар унинг ҳолатини оғир, деб баҳолашмоқда.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Йўл-транспорт ҳодисаси сабаби - тезликнинг сезиларли даражада оширилиши, оқибатда автотранспорт воситаси бошқарувини йўқотиш.

Мавзуга оид