Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Афғонистондан қўшинларни олиб чиқишга қатъий истак билдирмоқда – Помпео
АҚШ давлат котиби Майк Помпео АҚШ Афғонистонда тинчликка эришиш ва у ердан ўз қўшинларини олиб чиқишга жиддий истак билдираётганини маълум қилди.
“АҚШ тинчликка эришишга, Афғонистон халқаро террорчилик учун макон бўлиб қоладиган вазиятнинг олдини олиш ва қуролли кучларини уйга қайтаришга қатъий истак билдирмоқда”, деб ёзган Помпео твиттерда.
Помпео АҚШ Афғонистоннинг суверенитети ва мустақиллигини мустаҳкамлашга интилаётганини қўшимча қилган.
Аввалроқ АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Золмой Халилзод АҚШ “Толибон” билан музокараларда муҳим масалалар бўйича сезиларли илгарилашга эришганини маълум қилган. У АҚШ толиблар билан музокараларни яқин орада яна давом эттиришини таъкидлаб ўтган.
21 январда Қатар пойтахти Доҳада “Толибон” ва АҚШ билан икки томонлама музокараларнинг янги раунди бошланди.
“Доҳадаги 6 кундан кейин Афғонистонга маслаҳатлашувлар учун йўл олмоқдаман. Учрашув аввалгиларга қараганда сермаҳсул бўлди. Биз муҳим масалалар бўйича катта илгарилашга эришдик. Бизда ҳали ишланиши керак бўлган бир қатор масалалар қолди”, деб ёзган Халилзод твиттерда.
Мавзуга оид
09:40 / 24.06.2026
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
09:10 / 24.06.2026
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026