Жаҳон | 12:10 / 27.01.2019
5222
1 дақиқада ўқилади

Филиппинда черковдаги портлашларда 27 киши ҳалок бўлди  

Фото: WESMINCOM Armed Forces of the Philippines Via AP

27 январь эрталаб Филиппиннинг Холо оролидаги католик черковда портлашлар содир этилди. Охирги маълумотларга кўра, портлашлар оқибатида 27 киши ҳалок бўлган, 77 киши жабрланган. Бу ҳақда Rappler маҳаллий портали хабар берди. 

Маълум қилинишича, биринчи портловчи қурилма Сулу вилоятидаги черковга кириш жойида, иккинчиси черков ичида портлаган.  

Таъкидланишича, қурбонлардан 20 нафари фуқаролар, 7 нафари ҳарбийлар бўлган.

Айни вақтда ҳужум учун жавобгарликни ҳеч ким зиммасига олмаган.

Мавзуга оид