Жаҳон | 12:00 / 27.01.2019
13870
1 дақиқада ўқилади

Туркия аэропортида қуюн йўловчилари бўлган автобусни ағдариб юборди

Фото: Daily Sabah

Туркиянинг Анталья шаҳрида қуюн йўловчиларни аэропорт биносидан самолётга олиб кетаётган автобусни ағдариб юборди. Бу ҳақда Daily Sabah газетаси хабар берди.

Қуюн шунингдек, яна бир автобус, минивэн ва иккита трапни ағдариб ташлаган. Бундан ташқари, икки самолёт ва полиция вертолётига шикаст етган. Ҳодиса натижасида 12 киши жароҳатланган.

Антальяда кейинги тўрт кун ичида бешинчи марта қуюн содир бўлди. Ҳукумат кучли шамол ортда қолганини маълум қилди.

Мавзуга оид