Жаҳон | 00:16 / 28.01.2019
5996
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Анталияда учинчи аэропорт қурилишини эълон қилди  

27 январда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анталия вилоятида учинчи аэропорт қурилишини эълон қилди.    

“Биз Анталиянинг учинчи аэропортини қуриш ишларини бошладик. Умид қиламизки, қурилиш ишлари 2022 йилгача якунланади, шундан сўнг тантанали очилиш бўлиб ўтади”, деб айтган Эрдўған.  

Айни вақтда вилоятнинг Анталия ва Аланя шаҳарларида иккита аэропорт жойлашган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид