Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ижаранинг энг кам миқдори оширилишига изоҳ берилди
Фото: Fotolia
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов Тошкент шаҳрида энг кам ижара ҳақи ставкаси оширилганига изоҳ берди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
«Ўзбекистонда энг кам ижара миқдори белгиланиши амалиётда мавжуд. «Бозор иқтисодиёти шароитида бунинг нима кераги бор?», деб кўпчилик сўрайди. Масалан, Тошкент шаҳрида 60 кв.м майдоннинг ижара миқдори 600 минг сўмдан кам эмас. Аммо ҳужжатларда 300 минг сўмга ҳам тақдим этилиши кўрсатилади. Ҳақиқатан шу жойнинг асл баҳосини сўрасангиз, 100 доллардан кам айтмайди», – дейди у.
Вазир ўринбосарининг айтишича, одамлар солиқ тўламасликка ўрганиб қолган, лекин бу нотўғри тушунча.
«Одамлар «камроқ тўласам, ўзимга фойда» деб ўйлайди. Эртага кредит механизмида сотиб олиш тартиби жорий этилганда, кредит бюро ишга тушади. Кредитга талабгорларнинг даромад манбалари сўралади. Даромадларни яширишнинг имкони қолмайди. Умуман солиқ тўлашдан қочиш яхши оқибатларга олиб бормайди», – деб қўшимча қилган у.
Маълумот учун, Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2019 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари қайта тасдиқланди.
Ўтган йилги кўрсаткичлар билан солиштирганда, индексация миқдори ўрта ҳисобда қарийб 70 фоизни ташкил этди.
Мавзуга оид
11:19 / 22.01.2026
Ҳудудлар кесимида ижара хизматлари ҳажми эълон қилинди
09:35 / 06.01.2026
Ижара хизматларининг ярмига яқини автомобил ижараси ҳиссасига тўғри келди
09:20 / 03.01.2026
Палов учун маҳсулотлар қиймати: энг қиммат ҳудуд — Тошкент шаҳри
08:50 / 25.12.2025