Ўзбекистон | 12:06 / 29.01.2019
45274
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда янги телеканал ташкил қилиш таклиф этилди

Фото: Getty Images/Manuel Breva Colmeiro

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида тиббиёт телеканалини ташкил қилиш ҳақида петиция пайдо бўлди.

Қайд этилишича, республикада аҳоли тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида тиббий телеканал ташкил қилиш керак. Ҳозирги кунда аҳолининг катта қисми умумий тиббий билимлар, жумладан соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш, гигиена-санитария қоидаларига амал қилиш, касалликлар профилактикаси тўғрисидаги етарлича тушунча, билим ва малакага эга эмас.

“Шу мақсадда тиббий телеканал ташкил қилиниб, турфа мавзуларда кўрсатувлар тайёрланса, соғлом турмуш тарзи кенг тарғиб қилинса, ўзининг ижобий самарасини берар эди. Аҳоли ўртасида кенг тарқалган касалликлар ҳақида, уларнинг олдини олиш чоралари тўғрисида доимий тушунчалар бериб борилиши халқимиз соғлиғини сақлашга катта ҳисса қўшади. Тиббий телеканал фаолиятига профессионал ёндашилса, у энг оммабоп, севимли ва самарали телеканаллардан бирига айланади”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ СТИРни паспортнинг маълумотлар саҳифасига муҳр билан қўйиш таклифи берилганди.

Мавзуга оид