Ўзбекистон | 09:31 / 29.01.2019
9763
1 дақиқада ўқилади

СТИРни паспортнинг маълумотлар саҳифасига муҳр билан қўйиш таклифи берилди

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида СТИРни паспортнинг маълумотлар саҳифасига муҳр билан қўйиш ҳақида петиция пайдо бўлди.

“Қайси ташкилотга мурожаат қилмайлик (банк, солиқ, авиакасса, электр тармоқлари ва бошқалар) СТИР (Солиқ тўловчининг идентификация рақами) олиб келишимизни сўрашмоқда, баъзан ёддан айтиб берсак ҳам қоғозда чиқарилганини сўрашади”, - дейилади мурожаатда.

Петиция муаллифи ёзишича, фуқаролик паспортининг маълумотлар саҳифасига Давлат хизматлари маркази томонидан СТИР ёзилган муҳр қўйиш йўлга қўйилса, фуқаролар учун оворагарчиликларнинг олди олинган бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олий таълим муассасаларида янги тизимни жорий этиш таклиф қилинганди.

Мавзуга оид