08:15 / 30.01.2019
21737

Ҳукуматда комплекслар раҳбарлари лавозимлари ва қатор департаментлар тугатилди

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида:

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосарлари – иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа комплекслари раҳбарлари лавозимлари, шунингдек, уларнинг аппаратлари (котибият);

Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти;

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш комплекслари, тармоқлари ва соҳалари бўйича ахборот-таҳлил департаментлари тугатилди.

Top