Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой АҚШнинг Россия ва ХХР таҳдид экани ҳақидаги баёнотига жавоб берди
Фото: ТАСС/Иванов Артем
Хитой ТИВ расмий вакили Гэн Шуан Америка томонининг ХХР ва Россия глобал хавфсизликка таҳдид солиши тўғрисидаги баёнотини рад этди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, гап дунёдаги вазиятга таъсир қилувчи қудратли давлатлар ҳақида кетмоқда, уларнинг ҳамкорлиги эса умумий хавфсизлик ва барқарорликка ёрдам беради.
«ХХР ва Россия ўртасидаги муносабатлар ўз ривожида мисли кўрилмаган юқори даражага етди, бизнинг мамлакатларимиз ҳар томонлама шериклик алоқаларини қўллаб-қувватламоқда», - деди Шуан.
Унинг қўшимча қилишича, Хитой - Россия ҳамкорлиги бошқа мамлакатларга босим ўтказиш ёки қарама-қаршиликни назарда тутмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой қирғоқларида АҚШ ҳарбий кемалари пайдо бўлганди.
Мавзуга оид
20:59 / 21.02.2026
Трамп АҚШ Олий судида ютқазди. Энди унинг агрессив божлари бекор қилинадими?
20:42 / 21.02.2026
АҚШ ҳарбий самолётлари Европа ва Арабистондаги базалар орасида мунтазам қатнамоқда – ОАВ
16:18 / 21.02.2026
Хитой дронларни Россияга Таиланд орқали етказиб беришни бошлади
14:13 / 21.02.2026