Спорт | 15:58 / 31.01.2019
14975
1 дақиқада ўқилади

Ҳабиб Нурмагомедов Қозоғистонда телебошловчи сифатида иш бошлайди

Фото: Getty Images/Stephen McCarthy

UFC’нинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Қозоғистондаги реалити-шоу бошловчисига айланади.

BNews.kz нашри маълумотига кўра, лойиҳани суратга олиш ишлари жорий йилнинг май ойида бошланади. Ушбу шоуда меҳмонлар сифатида турли мамлакатлардан келган спортчилар ва олимпия чемпионлари жамоалари иштирок этади. Улар қозоқ фольклори анъаналарини билиш бўйича спорт мусобақалари ҳамда танловлардан ўтишлари керак. Шоу 118 мамлакатда трансляция қилинади.

Невада штати Атлетика комиссияси қарорига кўра, Нурмагомедов ирландиялик жангчи Конор Макгрегор билан жангдан сўнг юз берган муштлашув туфайли тўққиз ойга дисквалификация қилинди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳабиб UFC’да Абубакр Нурмагомедов ва Тухуговнинг дисквалифицикация муддати тугамагунча жанг ўтказмаслиги хабар берилганди.

Мавзуга оид