Жаҳон | 23:40 / 31.01.2019
6950
1 дақиқада ўқилади

Италияда охирги 25 йил ичидаги рекорд миқдордаги кокаин партияси аниқланди

Фото: pixabay

Италияда полиция охирги 25 йил ичидаги энг йирик кокаин партиясини мусодара қилди. Кокаин партияси 2 тоннани ташкил қилган. 

Гиёҳвандфурушлар бу миқдордаги кокаин учун 500 млн евро пул олмоқчи бўлишган. Наркотик моддалар контрабандаси каналини тўсишга қаратилган операцияда Италиядан ташқари, Колумбия, Буюк Британия ва Испания мутасадди идоралари иштирок этган.

Маълум қилинишича, жиноятчилар 60 та қопга солинган гиёҳванд моддани Генуя портидаги контейнерга яширишган. У ердан контрабанда Барселонага жўнатилиши керак бўлган.

Гиёҳванд модда Испанияда Колумбиядаги “Кўрфаз клани” деб номланган наркокартел билан ҳамкорлик қилувчи бир неча жиноий тўдалар орасида тақсимланиши режалаштирилган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид