Жаҳон | 15:41 / 31.01.2019
5931
1 дақиқада ўқилади

Туркия Ғарб давлатларини жангариларни қўллаб-қувватлашда айблади

Фото: AFP

Қатор Ғарб давлатлари Россия ва Туркиянинг Идлиб бўйича келишуви амалга ошишига халақит бериш учун "Ҳайят Таҳрир аш-Шом" гуруҳи террорчиларини қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Човушўғлу Demiroren агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

"Айрим Ғарб давлатлари Идлиб бўйича меморандумни бузиш учун "Ҳайят Таҳрир аш-Шом" жангариларини қўлламоқда. Уларга пул бермоқда, қўллаб-қувватламоқда, - деди у. – Мен "Ҳайят Таҳрир аш-Шом" ўз мавқеини мустаҳкамламоқда деб ўйламайман. Улар Суриянинг маълум ҳудудларидан кетишга мажбур бўлишди, ҳозир эса яна қайтишга уринишмоқда".

Шу билан бирга Човушўғлу террорчиларни айнан қайси давлатлар қўллаб-қувватлаётганига аниқлик киритмади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид