Дунёдаги энг йирик пенсия жамғармаси рекорд зарар кўрганини маълум қилди
Япониянинг давлат пенсия-инвестицион жамғармаси (GPIF) ўз тарихида энг катта зарар кўрди. Жамғарма ўз активларининг 9,1 фоизи миқдорида ёки пул кўринишида 14,8 трлн иен (136 млрд доллар) зарар кўрган. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди. GPIF пенсия жамғармалари соҳасида дунёдаги энг йирик бошқарувчи компания ҳисобланади.
GPIF’нинг активлари 2018 йил охирига келиб сентябрдаги рекорд қийматдаги 165,2 трлн иендан (1,57 трлн доллар) 150,7 трлн иенгача (1,38 трлн доллар) қисқариб кетган. Жамғарма япон ва хорижий компаниялари акциялари бўйича энг кўп зарар кўрган, маҳаллий облигациялар унга 1 фоиз даромад, хорижий облигациялар эса 15,7 фоиз зарар келтирган.
Токионинг NLI тадқиқот институти таҳлилчиси Шинго Идэ биринчи навбатда жамғарманинг чораклик эмас, балки узоқ муддатли молиявий кўрсаткичларига эътибор қаратишга чорлаган. 2001 йилдан бошлаб жамғарма активлари умумий даромадлилиги 56,7 трлн иен ёки йилига 2,7 фоизни ташкил қилган. SMBC Nikko Securities Inc. таҳлилчиси Худенори Суэзава жамғарманинг кўрсаткичлари, унинг активлари ярми акцияларда сақланишини ҳисоб олиб, келгусида камайиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Суэзава жаҳон молия бозорига асосий хатарлар сифатида АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши ҳамда Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишини айтган.
Мавзуга оид
21:54
Amazonʼнинг Япониядаги штаб-квартирасида тинтув ўтказилди
17:06 / 25.11.2024
АҚШ Японияга HIMARS тизимларини жойлаштиради
00:06 / 25.11.2024
Япониялик олимлар денгиз сувида парчаланувчи пластик материални ихтиро қилди
18:17 / 23.11.2024