Ўзбекистон | 11:59 / 01.02.2019
87031
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда совуқ кунлар давом этади — Ўзгидромет 

Фото: KUN.UZ

Республика ҳудудида 1 февралда қуруқ, лекин совуқ об-ҳаво бўлади. Бу ҳақда «Ўзгидромет»  Kun.uz'га хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик бўлиши кутилмай, ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ, –3 даража илиқ атрофида, кундузи 5-10 даража илиқ бўлиши мумкин. 

«2-3 февраль кунлари Туркманистон ҳудудидан нам ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Шу сабабли мамлакат ҳудудида кучсиз ёмғир  ёғиши эҳтимоли мавжуд.  4-5 февраль кунлари Волгабўйи районларидан совуқ антициклон кириб келиши кутилмоқда.  Республикамиз ҳудуди бўйлаб ёмғир ёғади, 5 февралда ёғаётган ёмғир қорга айланади», — дейилади ахборотда. 

Таъкидланишича, айрим жойларда шамолнинг тезлиги кучайиб секундига 15-20 м тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 10-15даражага пасайиб, 2 даража совуқ ва 3 даража илиқни ташкил қилади.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид