14:53 / 02.02.2019
6423

Паркентда юз берган ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди

2019 йил 1 февраль куни Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Олтинтепа кўчасида яшовчи Е.К.га тегишли Тошкент вилоятининг Паркент тумани Навбаҳор қўрғонида жойлашган дала-ҳовлисида ёнғин содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. 

Ёнғин ўчириш вақтида шу ерда вақтинча яшаган С.Д.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Ўрганишлар давомида ёнғин С.Д. маст ҳолда сигарет чекиб, ухлаб қолиши оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган. 

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

Top