08:45 / 02.02.2019
7604

Япония ракеталар бўйича янги битимга оид таклиф билан чиқди

Фото: AP

Япония ТИВ раҳбари Таро Кононинг маълум қилишича, Токио агар аввалги битим амал қилишни тўхтатса, Пекинни Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги янги битимга жалб қилиш лозим, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Кононинг сўзларига кўра, битим жуда муҳим аҳамиятига эга эди. Шу билан бирга, Япония томони АҚШ битим бўйича ўз мажбуриятларини бажаришни тўхтатиб қўйганига тушуниш билан қарамоқда.

«Шунга қарамай, унинг амал қилишининг тўхтатилиши бутун дунё учун жуда ёмон», - деди Коно.

Унинг қўшимча қилишича, агар Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битим амал қилишни тўхтатса, Япония томони қуролсизланиш бўйича халқаро тузилма яратишга ҳисса қўшиши мумкин. Бундан ташқари, унга АҚШ, Хитой ва Россия ҳам жалб этилиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг ракета битимидан чиқиш муддати маълум қилинганди.

Top