Жамият | 11:40 / 02.02.2019
4388
1 дақиқада ўқилади

Яшнободда ёнғин: бир кишининг жасади топилди

2019 йил 31 январь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшаган Б.Н. маст ҳолда уйида сигарета чекиб, ухлаб қолиши оқибатида ёнғин содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада уйнинг 2 кв.м. майдони ёниб зарар кўрган ва ёнғин ўчириш вақтида Б.Н.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туманида 31 январь куни Феруза даҳасида яшовчи О.Т. ҳам маст ҳолда сигарета чекиб ухлаб қолиши оқибатида ёнғин содир бўлган. 

Натижада уйнинг 2 кв.м. майдонда дивани ёниб зарар кўрган ҳамда О.Т. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Ҳар икки ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид