Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рим папаси илк бор Арабистон яриморолига йўл олди
Фото: AFP 2019 / Vincenzo Pinto
Рим папаси Франциск уч кунлик ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларига йўл олди. У Арабистон яриморолига қадам қўйган илк Рим-католик черкови раҳбари бўлади.
Абу-Дабига парвози олдидан у БААга ташрифини "қисқа, лекин муҳим сафар" деб атади.
"Бирлашган Араб Амирликларига кетмоқдаман. Бу давлатга мулоқот саҳифасини бирга ёзиш ва тинчлик сўқмоқларида бирга қадам ташлаш учун биродар сифатида йўл олмоқдаман. Мени дуо қилинглар!", деб ёзди у Twitter саҳифасида.
Рим папасининг БААга 3-5 февраль кунлари бўлиб ўтадиган ташрифи Абу-Дабининг меросхўр шаҳзодаси шайх Муҳаммад бин Зайд Ол Наҳайён таклифига биноан амалга оширилмоқда . Ташрифи давомида папа Франциск "Инсоний биродарлик" мавзуидаги халқаро диний учрашувда иштирок этади.
Мавзуга оид
16:39 / 26.12.2025
Urbi et Orbi: Лев XIV Россия ва Украинани мулоқотни бошлашга чақирди
14:04 / 13.12.2025
БААда ишлаётган ўзбекистонликлар сонини ошириш режалаштирилмоқда
15:41 / 05.12.2025
БАА компаниялари Ўзбекистонда янги қуёш, шамол ва ГЭС лойиҳаларини амалга оширади
14:08 / 01.12.2025