Жаҳон | 12:29 / 03.02.2019
4865
1 дақиқада ўқилади

Трамп ва Си Цзиньпин Вьетнамда учрашиши мумкин

Фото: AP Photo

АҚШ ва Хитой февраль ойи охирида икки давлат раҳбарларининг Вьетнамда учрашув ўтказишларини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди South China Morning Post газетаси.

Нашрнинг маълум қилишича, ХХР раиси Си Цзиньпин ва АҚШ президенти Дональд Трамп 27-28 февраль кунлари Дананг шаҳрида савдо масалаларини муҳокама қилиш учун учрашишади.

Аввалроқ WSJ газетаси Хитой делегацияси Вашингтонда бўлиб ўтган савдо музокараларида февралда Хайнан вилоятида Трамп ва Си Цзиньпин учрашувини ўтказиш таклифи билан чиққанини хабар қилганди.  

Хитой ва АҚШ ўтган йили қатор маҳсулотларга бож тўловлари оширилиши бўйича бир неча бор музокара ўтказганди. Декабрь ойида эса икки давлат раҳбарлари савдо урушида "сулҳ" тузилишига келишиб олишганди.

Мавзуга оид