Жаҳон | 22:16 / 04.02.2019
33643
1 дақиқада ўқилади

Автомобиль йўллари сифатлилиги бўйича давлатлар рейтинги маълум қилинди

Жаҳон иқтисодий форуми давлатларнинг иқтисодий ҳолати ҳақидаги анъанавий доклади Global Competitiveness Report’да дунё давлатларидаги автомобиль йўллари сифати ҳақидаги маълумотларни тўплайди.   

2018 йил якунларига кўра, йўллар бўйича давлатлар рейтинги Quality of roads’га ҳаммаси бўлиб 138 давлат киритилган. Мутахассислар муайян давлатдаги йўлларнинг юкланганлигидан қатъий назар уларнинг сифатини баҳолашган.

Рейтингнинг 1-ўрнини бир неча йиллардан бери БАА эгаллаб келмоқда. 2-ўринни ўзининг аъло сифатдаги йўллари билан  Сингапур, 3-ўринни Швейцария эгаллаган.

Марказий Осиё давлатларидан Тожикистон 70-ўринни, Қозоғистон 115-ўринни, Қирғизистон 122-ўринни эгаллаган. Ўзбекистон ва Туркманистон рейтингга киритилмаган. 

Рейтингга кўра, энг ёмон йўллар Мавританияда экан.

Мавзуга оид