Очилбой Раматов «Ўзбекистон темир йўллари» раислигидан кетди. Унинг ўрнига янги раҳбар тайинланди

Ҳукумат қарори билан Хуснутдин Нуруддинович Хасиловга «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси вазифасини бажариш юкланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Хуснутдин Хасилов шу кунга қадар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖда Бош менежер лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди. У энди 2002 йилдан буён «Ўзбекистон темир йўллари» бошқарув раиси сифатида ишлаб келган Очилбой Раматов ўрнини эгаллайди.
Бундан аввалроқ Очилбой Раматов президент фармони билан бош вазирнинг биринчи ўринбосари - Транспорт вазири лавозимига тайинланганди.
2019 йилдан Ўзбекистонда давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш доирасида бош вазир ўринбосарлари сони оптималлаштирилди ва бош вазир ўринбосарларининг бир вақтнинг ўзида муайян идорага раҳбарлик қилиш амалиётини бекор қилинди. Президент қарорига биноан бош вазир ўринбосарлари хўжалик жамиятлари ва компаниялар, шунингдек, давлат улушига эга бўлган бошқа ташкилотлар фаолияти устидан бир вақтнинг ўзида раҳбарлик қилишига йўл қўйилмаслиги белгиланди. Шу туфайли Очилбой Раматов «Ўзбекистон темир йўллари» раҳбарлигини тарк этди.

Хуснутдин Хасилов 1970 йилда Тошкент вилоятида туғилган, 1992 йилда Тошкент темирйўл муҳандислари институтини инженер-механик мутахассислиги бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1992 йилда «Ўзинтерсервис» қўшма корхонасида тармоқ бошлиғи сифатида бошлаган. 1999-2002 йиллар «Ўзтемирйўлмаштаъмир» унитар корхонасида турли лавозимларда ишлаган. 2002-2008 йиллар стратегик ривожланиш бошқармаси бошлиғи, бир вақтнинг ўзида «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК бош менежер – бош муҳандисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган. 2011 йилда «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК бош менежер – бош муҳандиси лавозимига тайинланган. 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Департамент мудири лавозимига тайинланган. 2016 йил 1 апрелдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 97-сонли қарорига мувофиқ «Ўзбекистон темир йўллари» Акциядорлик жамиятининг бош менежер – бош муҳандиси лавозимида ишлаб келаётганди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Хитой билан савдо урушини ҳал этиш бўйича музокаралар ўтказилишини маълум қилди
Жаҳон | 00:45
-
Буюк Британияда 700 йил олдин амалга оширилган қотиллик фош этилди
Жаҳон | 00:21
-
Япониянинг Ойга учирган модули қўниш вақтида фалокатга учради
Фан-техника | 00:05
-
Оқ уй сенатни Россияга қарши «қақшаткич» санкцияларига оид қонун лойиҳасини юмшатишга чақирди
Жаҳон | 23:33 / 06.06.2025
Мавзуга оид

21:47 / 27.05.2025
Юк темирйўл станциялари пойтахт ҳудудидан кўчирилиши мумкин

21:16 / 26.07.2023
Жазирама иссиқ туфайли поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади

21:35 / 11.05.2022
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида йўловчи поездлари қатнови тикланмоқда

21:07 / 17.04.2022