Жаҳон | 07:35 / 05.02.2019
9310
2 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони яманлик экстремистларга АҚШ қуролини етказиб бермоқда – CNN

Фото: AFP/Getty Images

Саудия Арабистони ва унинг Яманда ҳарбий ҳаракатлар олиб бораётган коалиция бўйича ҳамкорлари АҚШ билан келишувларни бузган ҳолда “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳи билан боғланган экстремистларга АҚШ қуролини етказиб бермоқда. Журналистик суриштирув давомида олинган бундай маълумотлар CNN телекомпанияси томонидан тақдим қилинди.  

CNN’нинг таъкидлашича, Саудия Арабистони ва БАА АҚШ қуролидан жангарилар ва исёнкор қабилаларнинг содиқлигига эришишга имкон берувчи, муайян қурол-аслаҳа сотувчиларининг даромадини ошириш ва умумий ҳолда Яманда сиёсий кучларга таъсир ўтказиш воситаси сифатида фойдаланмоқда. 

Бундай ёндашув эса АҚШ қурол-яроғи, ҳарбий техникасини коалиция аъзоларига сотиш ҳақидаги келишув шартларининг бузилиши ҳисобланади.

Телекомпания ўтган йил сентябрда ҳуқуқ ҳимоячилари Яманнинг Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция зарбалари вақтида одамлар ҳалок бўлган бир қатор жойларида АҚШ авиабомбалари бўлакларини топишгани ҳақида хабар берган.  Кейинроқ яманлик ҳуқуқ ҳимоячилари CNN’га АҚШ авиабомбаларининг бўлаклари тинч аҳоли ҳалок бўлган бошқа жойларда ҳам топилгани ҳақидаги ҳужжатни тақдим қилишган.  

Яманда 2014 йил августдан бери ҳукумат кучлари ва исёнчи ҳусийлар ўртасида қарама-қаршилик давом этиб келмоқда. 

Мавзуга оид