Спорт | 13:39 / 06.02.2019
15996
1 дақиқада ўқилади
«Барселона» президенти Неймарнинг қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди
«Барселона» президенти Хосеп Мария Бертомеу ҳужумчи Неймарнинг қайтиши ҳақидаги миш-мишларни инкор қилди.
«Ҳеч қачон Неймар ёки унинг отаси билан гаплашмаганман. У менга «Барселона»га қайтмоқчи эканини айтмаган, қўнғироқ қилмаган.
Биз кейинги мавсумга тайёргарлик кўряпмиз, режамизда Неймар йўқ. У - «ПСЖ» футболчиси, менимча парижликлар бундай футболчидан воз кечмайди», - деб Бертомеу сўзларини келтирмоқда El Partidazo de COPE.
Неймар 2017 йилда «ПСЖ» клубига 222 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг трансфер қиймати ҳамон дунёда рекорд бўлиб турибди.
Мавзуга оид
12:13 / 29.09.2024
«Палмер»да покер, «Барса» 4 та гол ўтказди. Европада кун ўйинлари
11:33 / 27.09.2024
«Барса»да ажойиб старт ва катта муаммо: тер Стегенсиз қолган жамоанинг аҳволи қандай кечади?
12:22 / 16.09.2024
«Арсенал» ва «Барса» дербиларда ғалаба қозонди, Италияда — тартибсизлик
12:38 / 30.08.2024